Porsche компанияси автомобилларининг синовдан қандай ўтиши ҳақида ҳикоя қилиб берувчи видеони эълон қилди, деб хабар бермоқда «Мотор».
Немис ишлаб чиқарувчиси томонидан ишланган видеода Вайсах шаҳридаги полигон ҳақида сўз боради. Полигон 1966 йили очилган. Унинг ичида автомобиль бошқаруви, сирпаниш ва тезкор бурилиш вақтида ҳолатини текширадиган айлана шаклидаги майдон мавжуд.
Шунингдек, полигон ҳудудида ёмон йўлларни иммитация қилиш учун нотекис трек ҳамда машинанинг қуйи қисмларини занглаш ва мустаҳкамликка текширадиган шўр сувли «бассейн» бор.
Бундан ташқари, Вайсахда аэродинамикали туннель, йўлтанламаслар учун трасса ва краш-тестлар ўтказиш учун жиҳозларни кўриш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)