Австралия шимолий-шарқи бўйлаб 28 март куни ўтган «Дебби» тропик циклони туфайли тажовузкор акулалардан бири қуруқликка чиқиб қолди, деб хабар бермоқда National Geographic.
Циклон вақтида шамол тезлиги соатига 260 километрни ташкил қилди, дарахт ва электр линияси ўтадиган симёғочлар ағдарилди, тоғларда кўчкилар содир бўлди, сув дарё сатҳидан чиқиб кетди.
Циклон таъсири сусайганидан кейин одамлар унинг асоратларини бартараф этишга тушди ва ҳамон сув билан қопланган кўчалардан бирида акулани аниқлади. Маҳаллий аҳоли ушбу акула билан тўқнашиш яхшиликка олиб келмаслигини билгани учун Бердекинда чўмилмайди.
Кўчада думалаб ётган акуланинг олдига қутқарув ходимлари чақирилди. Афсуски, одамлар уни топганида акула ҳалок бўлганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)