КХДРда 7 март куни мамлакатни тарк этишига вақтинча тақиқ қўйилган Малайзия фуқаролари республикани тарк этиб, ватанига қайтди. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Тўлиқроқ маълумот ҳозирги пайтга қадар келтирилмаган.
Дипломатик зиддиятга КХДР етакчисининг катта акаси Ким Чон Намнинг кутилмаган ўлими сабаб бўлган эди.
30 март, пайшанба куни Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Ким Чон Намнинг жасади унинг қариндошлари талабига кўра Шимолий Кореяга юборилишини маълум қилди. Охирги маълумотларга қараганда, Ким Чон Намнинг жасадини олиб келаётган самолёт Пекинга етиб келган.
Изоҳ (0)