АҚШ бошчилигидаги иттифоқчиларнинг ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида ҳаракат қилаётган «Сурия демократик кучлари» қуролланган коалицияси Фрот тўғонида Табка шаҳри яқинидаги ҳарбий операция тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, операция муҳандисларнинг Фрот ГЭСидаги зарарланиш бўйича текширувлар ўтказиб олиши учун тўхтатилган.
«Фрот тўғони сақланишини таъминлаш мақсадида операцияни 4 соатга тўхтатишга қарор қилдик», — дейилади «Сурия демократик кучлари» ахборотида.
Аввалроқ ушбу ГЭС ҳарбий ҳаракатлар натижасида зарарлангани гидроэнергетик мажмуа бош директори Нажим ал-Буня томонидан тасдиқланган эди.
Бироқ давом этаётган ҳарбий ҳаракатлат туфайли у ерга бориш ва етказилган зарарни ўрганиб, тафсилотларни маълум қилишнинг иложи йўқлиги қайд этилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)