Индиана штати Эвансвилл шаҳрида жойлашган «Макдоналдс» тармоқда 44 йил давомида ишлаган ходими шарафига байрам кечасини уюштирди, деб ёзади TJournal.
94 ёшли Лорейн Маурер 1973 йилда турмуш ўртоғи ногиронлик бўйича нафақага чиққандан сўнг тамаддихонага ишга кирди. Ўшанда у уйда ўтириш учун ўзини жуда ёш деб ҳисоблади.
Муассаса эгаларининг сўзларига қараганда, ҳафтасига икки кун ишловчи Лорейннинг доимий харидорлари кўп. Улар атайлаб Лорейнни кўриш учун келади. Улар баъзида иш вақти тугагандан сўнг аёлни уйига олиб бориб қўяди ва кекса аёл нафақат уларнинг ўзини, балки уларнинг фарзандлари ва набираларини ҳам танийди.
Маурернинг тўрт нафар фарзанди, олти нафар набираси ва етти эвараси бор.
Мижозларим менинг ҳаётимни белгилаб беради. Мен улар билан саёҳатларга чиққанман, ўйинларни томоша қилишга борганман. Улар шунчаки харидор эмас, дўстларимдир.У ҳам мижозлари каби тез-тез фастфуд истеъмол қилиб туради. Унинг «Макдоналдс»даги севимли таоми — балиқли сендвич.Лорейн Маурер
Лорейн ҳар қишда нафақага чиқиш ҳақида ўйлайди, бироқ ишини тарк этишга қарор қила олмайди.
Изоҳ (0)