Швеция қуролли кучлари танки 26 март, якшанба куни Боден шаҳри яқинида (Норрботтен, Швеция шимоли) муз остига қулаб тушди. Бу ҳақда 27 март, душанба куни SVT телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Фавқулодда вазият швед армияси ўқув машғулотлари давомида юз берди.
Ҳодиса оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳаддан ортиқ совқотишдан жабрланган, улардан бири ҳушини йўқотган. Яна бир ҳарбий бедарак йўқолган, у қутқарувчилар томонидан қидирилмоқда.
Фавқулодда хизматлар ходимлари ва ҳарбийлар танкни қирғоққа олиб чиқиш чораларини кўрмоқда.
Изоҳ (0)