28 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Қатар ўйини олдидан меҳмонлар бош мураббийи Хорхе Фосатти журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Ўзбекистонни ҳурмат қиламиз ва албатта ғалаба қозониш учун бу ерга келганмиз. Тошкентда қайд этилган аввалги натижалар шунчаки рақамлар ва статистика. Қатар сафарда Ўзбекистонни ютмаган. Эртага эса янги ўйин бўлади ва янги саҳифа ёзиш қўлимиздан келади.Мутахассис сўзларига кўра, Суриянинг Ўзбекистон устидан зафар қучиши кутилмаган ҳолат эмас.Рақиб сафида кучли футболчилар бор. Ҳа, Рашидов ва Абдухолиқов Қатар лигасида ўйнайди. Бироқ биз уларни кузатиб борамиз. Масалан Қатар таркибида ҳам кучли футболчилар бор.
Хорхе Фосатти, Қатар термаси бош мураббийи
Ўзбекистон терма жамоаси тартибли ўйин кўрсатади. Жамоа доим режа ва стратегия асосида ҳаракат қилади.Ўзбекистон — Қатар учрашуви эртага «Бунёдкор» стадионида ўтказилади. Ўйин 18:00 да старт олади.Унинг Суриядан мағлуб бўлгани кутилмаган ҳолат, дея олмайман. Агар Сурия катта ҳисобда Ўзбекистонни ютганида, мана бу мен учун ҳайратланарли бўларди.
Хорхе Фосатти, Қатар термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)