Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорлигида 21 март куни Остона шаҳридаги Миллий музейда «Ўзбекистоннинг замонавий санъати» номли кўргазма ташкил этилди. Ўзбекистон Маданият вазирлиги ахборотига кўра, кўргазма 30 мартга қадар давом этади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Қозоғистоннинг ижод аҳли вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Хабар беришларича, кўргазмада ўзбек рассомларининг 60 га яқин сурати намойиш этилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)