Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалига йўлланма олган клублар номига ойдинлик киритилди.
1/16 финалнинг энг йирик натижаси Тошкентда қайд этилиб, «Локомотив-БФК» Қарши клубига қарши ўйинда ўз дарвозасидан жавобсиз 7 та гол ўтказиб юборди.
Энг сенсацион натижа эса «Обод»нинг мазкур босқичда қолиб кетгани бўлди. Водийга сафар этган Олий лига клуби ўз дарвозасидан жавобсиз 6 та гол ўтказиб юборди.
Водий дербисида «Нефтчи» қуйи лига вакили «Андижон»ни асосий вақтда таслим қила олмади ва фақатгина пенальтилар сериясига кўра навбатдаги босқич чиптасини қўлга киритди. Қайд этиш керак, Олий лиганинг 3-турида ҳам Фарғона клуби водий дербисида 1:1 ўйнаб, Наманганда «Навбаҳор» билан очколарни бўлишиб олганди. Унинг Андижондаги ўйинида ҳар икки клубдан бир нафардан футболчи майдондан четлатилди.
Ўзбекистон кубоги 1/16 финал 24 март, жума
«ЎзДонгЖу» — «Бухоро» 0:1
Гол: Бобуржон Омонов, 69 (0:1).«Локомотив-БФК» — «Насаф» 0:7
Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 32 (0:1). Бобур Абдихолиқов, 39 (0:2). Шерзод Аъзамов, 63 (0:3). Шаҳбоз Эркинов, 66 (0:4). Шаҳбоз Эркинов, 76 (0:5). Шаҳбоз Эркинов, 80 (0:6). Дилшод Раҳматуллаев, 87 (0:7).«Зомин» — «Динамо» 1:2
Голлар: Тошматов, 6 (1:0). Сулаймонов, 16 (1:1). Исроилов, 22 (1:2).Четлатиш: Саъдиев, 44 (З).«Хотира-79» — «Шўртан» 1:2
Голлар: Зафар Полвонов, 9 (0:1). Зафар Полвонов, 35 (0:2). Анвар Хожимирзаев, 41 (1:2).«Ёзёвон-Лочинлари» — «Обод» 6:0
Голлар: Махтиралиев, 27 (1:0). Махтиралиев, 29 (2:0). Исмоилов, 51 (3:0). Дадабоев, 59 (4:0). Махтиралиев, 60 (5:0). Абдураҳмонов, 90+1 (6:0).25 март, шанба
Изоҳ (0)