БМТ халқаро донорлардан Сомалида оммавий очарчиликнинг олдини олиш учун зарур бўлган маблағнинг учдан биридан кам қисмини қўлга киритди. Бу ҳақда 23 март, пайшанба куни бутунжаҳон ташкилоти бош котибининг Африка мамлакатидаги махсус вакили Майкл Китинг БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Очарчиликнинг олдини олиш бўйича режани амалга ошириш учун 825 миллион доллар зарур бўлиб, бу июнь ойигача 5,5 миллион кишига ёрдам кўрсатиш имконини беради. Бу режа ҳозирги пайтга келиб 32 фоизга молиялаштирилган. Жуда кеч бўлмасдан туриб, одамларга ёрдам кўрсатиш учун март ойи охирига қадар бизга кўпроқ ресурслар керак бўлади», — деди у.
Сомалининг янги президенти Муҳаммад Фармажо Нью-Йоркдаги мажлис иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқиш қилди.
У халқаро ҳамжамиятни Африка мамлакатида оммавий очарчиликка йўл қўймасликка чақирди ва қурғоқчилик ҳамда у келтириб чиқарган гуманитар инқироз вазиятни издан чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)