Японияда Токиони Такамацу ва Идзумо билан боғлайдиган кечки Sunrise экспресс поездлари хизматидан фойдаланиш урфга кирди, деб хабар беради TJournal.
Япониянинг Россиядаги элчихонаси ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилганидек, мазкур поездларнинг ўзига хос хусусияти «дзасеки» номли ўриндиқларда бўлиб, улар гилам қоплама билан ўралган.
«Дзасеки» вагонлари унча баланд бўлмаган тўсиқлар билан бир кишилик сексияларга ажратилган бўлиб, купе кўринишидаги поездларни ёдга солади. Ушбу ўриндиқларда нафақат ўтириш, балки оёқ узатиб ётиш ҳам мумкин.
Only in Japan блоги муаллифи Жон Доб ушбу вагонлар бир вақтда ҳам Осиёга хос капсулали меҳмонхона, ҳам Европанинг кушеткасини эслатишини қайд этди.
«Япониягагина хос ушбу услуб ўриндиқлар узунлиги 220 сантиметрни ташкил этиб, бу турдаги вагонларга қатор баскетболчилар ва волейболчилар бемалол жойлаша олади», — деди Жон Доб.
Зарурият туғилса, йўловчи пулли душ кабинасидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Мазкур турдаги поездлар учун қўшимча тўлов сўралмаслиги уларнинг машҳурликка эришишига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)