Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга ЭКСПO-2017 кўргазмаси майдончасини кўрсатишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Казинформ».
«Ўзбекистон ЭКСПO-2017 да кенг кўламда иштирок этиш ҳақида қарор қабул қилганлиги учун Шавкат Миромонович, Сизга шахсан миннатдорлик билдирмоқчиман ва уни бугун сизга кўрсатмоқчиман», — деди Нурсултон Назарбоев Оқ Ўрдадаги икки томонлама учрашув давомида.
Давлат раҳбари Ўзбекистон кўргазмада ўзининг энг яхши ютуқларини намойиш этиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Ўзбекистоннинг ЭКСПO кўргазмасидаги иштироки мамлакатингизнинг энг яхши ютуқларини дунёга намойиш этиш имконини беришига ишонаман.Қозоғистон президенти, шунингдек, томонлар барча масалаларни муҳокама қилишда бир-бирига ишонч ва самимийликка амал қилишига ишонч билдирди.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Изоҳ (0)