АҚШ томонидан бошқариладиган халқаро иттифоқ Суриянинг Раққа вилоятига қўшимча кучларни жалб қилди. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, қўшимча кучлар таркибига ҳам америкалик ҳарбийлар, ҳам Сурия иттифоқ тузилмалари киритилган.
Мазкур ҳаракат Эвфрат дарёси яқинидаги Табак тумани ҳудудини қўлга киритиш ҳамда ушбу йўналиш бўйлаб Сурия ҳукумат кучларининг ҳаракатига тўсқинлик қилишга қаратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)