Шотландия парламенти бугун, 22 март куни мустақиллик бўйича янги референдум ўтказиш зарурати масаласида овоз беради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шотландия миллий партияси етакчиси, биринчи вазир Никола Старжен парламентдаги овоз беришда ғолиб бўлиши кутилмоқда. Бу унга яна бир референдум ўтказиш учун Лондон билан музокаралар олиб бориш ваколатини беради.
Таъкидлаш жоизки, 2014 йилда шотландияликлар Буюк Британия таркибида қолиш учун овоз берган эди.
Лейбористлар, либерал-демократлар ва консерваторлар янги референдумга қарши чиқмоқда. Бироқ ташаббус тарафдорлари — Шотландия миллий партияси ва уларни қўллаб-қувватловчи «яшиллар» парламентда кўпчиликни ташкил этади.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit бўйича музокаралар якунланмасдан туриб, референдум ўтказмаслик зарурлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)