Ўзбекистонда «Ўзтўқимачиликекспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилоти ташкил этилади, деб хабар беради ЎзА.
«Ўзтўқимачиликекспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилоти тўқимачилик саноатида корхоналарни мунтазам равишда техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилишда ҳам фаол иштирок этиши мўлжалланмоқда.
Мазкур савдо ташкилотининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб олинди. Бунда, энг аввало, тизимдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, кўргазмаларда ва матбуот нашрларида реклама тадбирларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини кенг ёритиш ҳисобига енгил саноат маҳсулотлари экспортини оширишга кўмак бериш режалаштирилмоқда.Янги тузилманинг мақсади тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек, хорижда ташкил этилаётган савдо уйлари орқали маҳсулотларни экспортга сотишда енгил саноат корхоналарига тизимли асосда кўмаклашишдир.Даврон Акбаров, «Ўзбекенгилсаноат»нинг Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги директори
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни етказиб бериш, шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур бўлган тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотлари билан таъминлаш ҳисобига тармоқ ичидаги кооперацияни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳам мазкур ташкилотнинг зиммасига юкланган.
Изоҳ (0)