Ирландиялик актёр Колин Фаррелл Эронгейт ҳақидаги сериалда суратга тушади. Бу ҳақда Variety нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
У АҚШ денгиз пиёда қўшини собиқ офицери Оливер Норт ролини ижро этади.
Эронгейт Эрон-контрас номи билан ҳам машҳур. Бу 1980 йилларнинг йирик сиёсий можароси бўлиб, ўшанда Америка маъмуриятининг баъзи аъзолари Эронга махфий равишда қурол-яроғ етказиб турганлиги маълум бўлган эди. Бундан тушган маблағлар эса Никарагуадаги контрас исёнчиларни молиялаштириш учун сарфланган.
Ушбу ҳодисалар мотиви асосидаги сериал Amazon онлайн-сервиси учун суратга олинади. Лойиҳада, шунингдек, режиссёр Йоргос Лантимос иштирок этмоқда.
Янги телешоунинг номи ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)