Сурия 20 март, душанба куни мамлакат жануби-ғарбида Исроил учувчисиз учар қурилмаларидан бирини уриб туширди. Бу ҳақда «Ал Майадин» телеканали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Разведка қурилмаси Ал-Қунайтра вилоятида Сурия ҳаво ҳудудини бузиб ўтгандан сўнг ҳарбийлар томонидан уриб туширилди.
Қурилма Skylark маркасидаги учувчисиз учар қурилма бўлиб, унинг оғирлиги етти килограммга яқин. У 1,2 килограммгача юк кўтара олади.
17 март куни Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Суриядаги марраларга зарба бериш давомида зенит ракеталари томонидан ўққа тутилган эди.
Изоҳ (0)