Япония ва Россия КХДРдан янги провокацион ҳаракатлардан тийилишни талаб қилади. Бу ҳақда 20 март, душанба куни Япония ТИВ раҳбари Фумио Кисида Россия—Япония учрашуви натижалари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бугун биз Шимолий Корея ядро-ракета дастурлари масаласини муҳокама қилдик ва Шимолий Кореядан янги провокацион ҳаракатлардан тийилиш ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига риоя этишни қатъий талаб қилиш ҳақидаги ягона фикрга келдик», — деди у.«Келажакда яқин ҳамкорлик қилишни тасдиқладик, шунингдек, Япония ва Россия ўртасида бундан кейин ҳам очиқ муҳокамалар ўтказилади», — дея қўшимча қилди Кисида.
Изоҳ (0)