Американинг SpaceX компаниясига тегишли Dragon космик кемаси Ерга муваффақиятли қўнди. У Сан-Диего яқинидаги Калифорния жанубий соҳилидаги сувга қўнди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Dragon Халқаро космик станциядан бир қатор илмий ва лаборатория материалларини Ерга етказди.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал бошқарилмайдиган транспорт кемаси космик станцияга 2,5 тоннага яқин озиқ-овқат ва сув етказди. Қайтишда кемага шунга яқин миқдордаги тиббий тадқиқот материаллари ва фойдаланилган қурилмалар юкланди.
Ҳозирги пайтда ХКС бортида уч нафар россиялик, икки америкалик ва француздан иборат экипаж бор.
Изоҳ (0)