Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Коми идора Барак Обама АҚШ президенти Дональд Трампнинг телефон суҳбатларини ноқонуний эшитганлиги билан боғлиқ ҳеч қандай далилга эга эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«ФҚБда Трампнинг Twitter’даги Обама унинг суҳбатларини эшитгани билан боғлиқ гапини исботлаш учун ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас», — деди Коми АҚШ Конгресси вакиллик палатасининг разведка бўйича махсус қўмитаси йиғилишида.
Аввалроқ АҚШ вакиллик палатасининг разведка қўмитаси раҳбари Девин Нунес ҳам қўмита Дональд Трампнинг Обама томонидан Нью-Йоркдаги Trump Tower’нинг ноқонуний эшитилгани билан боғлиқ айбловини тасдиқлайдиган маълумотга эга эмаслигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)