АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ХХРда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида гапириб берди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
«Шимоли-шарқий Осиё ҳамда Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун биргаликда иш юритиш бўйича келишувга эришилди», — деди Рекс Тиллерсон.
Шунингдек, томонлар «хавфли даража»га етган ҳолат — КХДР ядровий дастури солаётган таҳдидга нисбатан биргаликда қарши туришга келишиб олди. «Биз бир хил фикрдамиз — Корея ярим оролидаги танглик юқори даражага етди», — деб таъкидлади АҚШ давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рекс Тиллерсон АҚШ Шимолий Корея ўз ядровий дастури билан таҳдид қилса, барча турдаги ҳаракатлар, хусусан, ҳарбий можаро вариантининг ҳам кўриб чиқилишини маълум қилган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)