Туркиянинг «Трабзонспор» футбол клуби вакиллари мамлакат чемпионати учрашувларидан бирида янги стадиондаги ўриндиққа оёғи билан чиққан мухлисни жазолашга қарор қилди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Бу бизнинг янги уйимиз. Сиз уйингизда мебел устида оёқ кийим билан юрмайсиз-ку. Мана жазоси!Оёғи билан ўриндиқ устига чиққан мухлис «Шенол Гюнеш» стадионидаги 10 минг ўриндиқни ювишга мажбур бўлди.«Трабзонспор» футбол клуби
Хабар беришларича, мазкур арена 41 минг мухлисга мўлжалланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)