Хитой ва Покистон икки мамлакат ўртасида хафвсиз иқтисодий йўлак яратиш бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда 17 март, жума куни Global Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Хитой ва Покистон миллий мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириши лозим. Бу икки томонлама иқтисодий йўлакни ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратиш имконини беради», — дейди ХХР Давлат кенгаши бош вазир ўринбосари Чжан Гаоли Пекинда Покистон армияси штаб раҳбари Камар Жавед Баджва билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
Ўз навбатида, Баджва Покистон қўшинлари икки томонлама иқтисодий йўлак ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун фаол кўмак беришини таъкидлади.
Пекин ва Исломобод уч минг километрга яқин узунликдаги иқтисодий йўлак яратишни режалаштирмоқда. Йўлак шоссе ва темирйўлларни, шунингдек, Покистоннинг Гвадар портини Шинжон-Уйғур билан боғлайди. Бундай йўл ХХРга нефть ва нефть маҳсулотларини Форс кўрфазидан арзонроқ ва қисқароқ йўналиш орқали ташиш имконини беради, шунингдек, Хитой товарларини Яқин Шарқ ва Африкага экспорт қилишни осонлаштиради.
Изоҳ (0)