Наврўз байрами арафасида Андижон шаҳридаги аҳоли гавжум ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ярмарка расталарида «Андижон вилояти бозорлари ва савдо мажмуалари» уюшмаси, «Андижонгўшцуцавдо» акциядорлик жамияти, «Андижонбалиқ» масъулияти чекланган жамияти, агрофирмалар, паррандачилик корхоналари ва кўплаб савдо ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликларининг 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган.
«Ярмаркаларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, аҳоли вакилларини байрам билан қизғин қутлади», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)