General Electric компанияси Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш имкониятларини, шу жумладан, профессионал таълим ва кадрлар тайёрлаш дастурини амалга оширишни ўрганади. Бу ҳақда аввалроқ Ўзбекистонда бўлган General Electric вице-президенти Роналд Жеймс Поллетт ўзининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ёзган мактубида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Мактубда қайд этилганидек, яқинда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва General Electric компанияси ўртасида имзоланган Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум «ўзаро муносабатлар тараққиёти тарихида янги даврни очиб берди».
Меморандумга биноан тузилаётган ишчи гуруҳлар ҳамкорликдаги ишнинг доимий иш маромини яратиб, Ўзбекистон раҳбарининг иқтисодиётни жадал суръатларда модернизация қилиш ва мамлакатга технология ҳамда инвестициялар киритиш бўйича топшириқларини амалга оширишга хизмат қилади.
Роналд Жеймс Поллетт Президент Шавкат Мирзиёевга «1 март куни Тошкентда бўлиб ўтган самимий қабул ва самарали учрашув» учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)