Жанубий Кореяда АҚШнинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилиши мамлакатни ядро уруши истеҳкомига айлантиради. Бу ҳақда КХДРнинг «Минчжу Чосон» ҳукумат газетасида эълон қилинган шарҳда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Нашрга кўра, Жанубий Корея жамоатчилиги норозилигига қарамай, THAAD тизимининг илк 2 ишга тушириш қурилмаси Сеулдан 70 километр узоқликдаги Пхёнтхэк шаҳрида жойлашган ҳарбий базага етказилди.
«Бу тизимнинг жойлаштирилиши Жанубий Корея иқтисодиёти ва атроф-муҳитига зарар етказади. Корея ярим ороли ва унинг атрофида вазият кескинлашади, ядро уруши хавфи ортади. Тизим ишга тушганидан сўнг АҚШ исталган пайт Россия ва Хитой ҳудудига биринчи бўлиб зарба бериш имкониятига эга бўлади. Шу сабабли ушбу давлатлар бунга буткул қарши», — дейилади «Минчжу Чосон» газетаси шарҳида. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)