Халқ депутатлари Нарпай туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Баҳодир Юсупов ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Foto: Samarqand viloyat hokimligi axborot xizmati

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев тавсиясига кўра, Ботир Жабборов Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди.

У шу пайтгача «Ўзстандарт» агентлиги Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.