Ироқ кўнгиллилари Мосул шаҳри яқинидаги Бадуш қамоқхонасида ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилган юзлаб кишиларнинг жасади кўмилган оммавий қабрни аниқлади. Бу ҳақда AFP’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Айрим маълумотларга кўра, қамоқхона ИШИД томонидан 2014 йилда эгаллаб олингач, жами 600 га яқин киши ўлдирилган.
Кўнгиллилар топилган қабрда қарийб 500 нафар маҳбус жасади борлигини тахмин қилмоқда. Ушбу рақам ҳозирча бошқа ҳеч ким томонидан тасдиқланмади.
Аввалроқ Бағдод—Мосул йўли яқинидаги саҳрода ҳам оммавий қабр топилган эди. 4000 жасад борлиги аниқланган мазкур қабр The Telegraph нашри томонидан Ироқдаги энг катта оммавий қабр деб аталган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)