Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Халқ банки томонидан оммабоп тадбиркорлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилганидек, бугунги кунга қадар 940 мингдан зиёд хонадон ўрганиб чиқилиб, 138 мингдан ортиқ киши тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган.
16 минг 771 фуқарога чорвачилик, 2 091 фуқарога паррандачилик, 834 фуқарога иссиқхона ташкил этиш, 596 фуқарога мевали дарахт ва узумчиликни ривожлантириш, 600 дан ортиқ фуқарога бошқа тадбиркорлик йўналишлари учун банк томонидан 134 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи ажратилди.
2016 йилда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида банк томонидан 2 806 фуқарога 164 миллиард 500 миллион сўмлик кредит берилгани, натижада 2 200 дан ортиқ иш ўрни яратилгани ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, банк томонидан ўтган йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган уй-рўзғор буюмлари, маиший техника воситаларини харид қилиш учун 17 минг 500 дан зиёд кишига 97,8 миллиард сўмлик истеъмол кредитлари тақдим этилгани маълум қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)