Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган «Шанхай СИПГ» клуби Хитой чемпионатининг 2-турида ҳам 3 очкони қўлга киритди.
Шанхайда «Янбиан Фунде» клубини қабул қилган Виллаш-Боаш шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдаги ҳар икки гол хитойлик футболчилар томонидан урилди. Уларнинг биринчисига пасни бразилиялик Халк ошириб берди.
1-турда португалиялик мутахассис Одил Аҳмедовни қайдномага киритмаган бўлса, бу сафар у легионерлар лимити талабларидан келиб чиқиб, Элкесенга дам беришга қарор қилди. Аҳмедов эса учрашувни тўлиқ ўтказди.
Қизиқ томони, Элкесен дастлабки турда хет-трик қайд этишга муваффақ бўлганди. Шунга қарамай, у иккинчи турда қайдномадан жой олмади.
Маълумот учун, «Шанхай СИПГ» мавсум бошидан буён халқаро ва ички миқёсда жами 5 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучди ва рақиблар дарвозасига 16 та гол уришга муваффақ бўлди.
Хитой Супер лигаси 2-тур 10 март, жума
«Шанхай СИПГ» — «Янбиан Фунде» 2:0
Голлар: Вендзун Луе, 42 (1:0). Лу Ву, 57 (2:0).Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячилари тўп сурадиган Хитой клублари 2-турни 11—12 март кунлари ўтказади. Шанба куни «Бейдзинг Гуоан» сафарда тўп сурса, якшанба куни «Чанчун Ятай» клуби саф тортади.