Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда йил охирига қадар 1220 та мактабгача таълим муассасасида 50 номдаги китобни ўз ичига олган кичик кутубхоналар ташкил этилади. Бу ҳақда, Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Кутубхоналарда ўзбек халқ эртаклари, болалар учун ҳикоя ва шеърлар тўпламлари ўрин олади. Китоб материаллари адабий қаҳрамонлар қайд этилган дарахтлар ва бошқа махсус рамзлар ёрдамида бўлимларга ажратилади.

3—6 ёшдаги болалар китоб билан мулоқот қилиши учун тарбиячилар улар билан биргаликда мутолаа қилади, ўқилганлар тўғрисида суҳбатлар ташкил қилиб, тушунарсиз сўзларга изоҳ беради, адабий кечалар ва тематик китоб кўргазмалари уюштиради.

Лойиҳа муассасанинг ички имкониятлари маблағлари ҳамда ҳомийлар жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда