Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро тарихи давлат музейи лойиҳасини кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
1,2 гектар майдонни ўз ичига олувчи ушбу музей қурилишига бюджет маблағлари ҳисобидан 68,3 миллиард сўм сарфланиши мўлжалланмоқда.
Музей қурилиб, ишга туширилса, «Арк» қўрғонида сақланаётган ноёб экспонатлар у ерга кўчирилади. 60 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Музейни жаҳон стандартларига мос жиҳозлаш, замонавий технологиялар ўрнатиш, бу ерга келувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Мавзуга доир:— Шавкат Мирзиёев: Туризм — иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғи— Бухоронинг қадимий обидаларини қамраб олган кичик ҳалқа йўли бунёд этилади
Изоҳ (0)