10 март куни Қозоғистон президенти маслаҳатчиси — Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Владимир Жумаканов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Тошкентга ташриф буюрди. Бу «Газета.uz» хабар бермоқда.
Делегация Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маҳкамалараро икки томонлама маслаҳатлашувлар бўйича ўтказилаётган биринчи мажлисда иштирок этди.
Музокараларда икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Замонавий хавф-хатарлар ва барқарорликка таҳдидлар, диний экстремизм ва терроризм, ноқонуний миграция ва бошқаларга қарши курашда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Юзага келган замонавий таҳдидлар ва хавфларни биргаликда бартараф этиш учун ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)