Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси аъзолари Акмал Раҳмонов, Шуҳрат Тўхтабоев ва Нодиржон Мухторовнинг Уйчи туманида аҳоли вакиллари билан ўтказган учрашувларида ҳудуддаги давлат бошқаруви идоралари, корхона ва ташкилотлар, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти таҳлил қилиниб, тегишли мутасаддилар эътибори мавжуд муаммоларга қаратилди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш, оилавий тадбиркорликни бошлаш, банкдан имтиёзли кредит олиш, иссиқхона қуриш, парранда боқиш, лимон ва ёнғоқ дарахтидан қўшимча даромад кўриш истагида мурожаат қилган фуқароларга зарур маслаҳатлар берилди, кўмак кўрсатилди.
Депутат Шуҳрат Тўхтабоев томонидан Ёркатай қишлоғидаги «Гумбаз», «Чуртук», «Файзиобод», «Мирзаравот», «Исломобод», «Ёркатай» маҳаллалари аҳолиси билан ўтказилган мулоқотларда ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, кредит олиш ва ундан фойдаланиш тартиби, томорқа хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш, бандлик, ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ аҳоли мурожаатларининг ўз жойида ечим топишига амалий ёрдам берилди.
Янги уйга кўчган икки ўғлимни яшаш жойига рўйхатга қўйиш масаласи ҳал бўлмай келаётган эди. Депутатнинг кўмаги билан ушбу муаммо мулоқот бўлиб ўтган куннинг ўзида ҳал бўлди. Шундай халқчил сиёсат олиб бораётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз.Депутат Нодиржон Мухторов туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва даражаси, соғлиқни сақлаш муассасаларидаги ҳолат ва дорихоналарда Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини ўрганди.Р.Пўлатов, «Чуртук» маҳалласи фуқароси
Жумладан, «Ғайрат», «Бирлашган», «Хизиробод», «Қизил-равот» қишлоқ врачлик пунктлари, «Ғайрат», «Бирлашган», «Қизил-равот» тез тиббий ёрдам хизматлари, «Жавоҳир-Зиёрбек-шифофарм»га қарашли 1-дорихона, «Уйчи дори-дармон» корхонасига тегишли дорихоналар фаолияти билан танишди. Тиббиёт муассасаларини ўрганиш якунлари бўйича туман ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)