Ҳиндистоннинг Гужарoт штатидаги Гигасан қишлоғида ёввойи Осиё шерлари туфайли қий-чув кўтарилди. Бу ҳақда «Indiatvnews.com» хабар бермоқда.
Учта йиртқич шошилмасдан аҳоли яшаш пункти чегарасидаги майдондан ўтиб, Гигасан кўчалари бўйлаб сайр қилди. Тахминан, 10 дақиқалардан кейин улар қишлоқни тарк этди.
Жонзотлардан ваҳимага тушган маҳаллий аҳоли ўз ишини ташлаб, қочиш орқали жонини сақлашга уринди. Гигасанда яшайдиган кишилардан бири хавфсиз масофадан шерларни видеога олишга муваффақ бўлди.
Маҳаллий аҳолининг тахмин қилишича, йиртқичлар қўшни Гирс қўриқхонаси – Осиё шерлари сақланиб қолган ягона жойдан келган. Қўриқхона майдони 312 та жонзотни озиқлантириш учун етарлича катта бўлмагани учун улар бошқа жойларда егулик излашга мажбур.
Изоҳ (0)