Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланма олган «Боруссия Дортмунд» клуби бош мураббийи Томас Тухель рақиби «Бенфика»ни ҳурмат қилгани ҳолда интервью берди. Шу билан биргаликда унинг сўзларидан жамоасига бўлган ишонч иси ҳам уфуриб турганди.
Агар шундай ҳисобни аввалдан кутгандим десам, «Бенфика»га нисбатан ҳурматсизлик қилган бўламан. Унинг каби ажойиб жамоага 4 та гол уришни кутиш қийин масала.Биз ҳолатни буткул ўзгартириб юборишга тўла тайёр эдик ва учрашувни назорат қилдик. Бугун ҳақиқий Обамеянг қандай эканини кўрдик.
«Бенфика» қанчалик ажойиб жамоа бўлмасин, чорак финалга биз ҳақлироқ эдик. Энди ярим финал учун жангни давом эттирамиз.
Томас Тухель, «Боруссия Дортмунд» бош мураббийи
Португалия клуби бош мураббийининг фикрига кўра, «Бенфика»да чорак финал учун имкониятлар етарли эди. Бироқ иккинчи гол кўп нарсани ўзгартириб юборди.
Биз ўйинни ёмон бошладик ва тезкор гол қўйиб юбордик. Шундан кейин ўйинимиз анча қовушган бўлса-да, биз барибир иккинчи голни ўтказиб қўйдик.Ҳамма кўрди, ўйиннинг бориши у қадар ёмон эмасди ва бизда навбатдаги босқичга йўл олиш имконияти бор эди. Чунки гол уриш учун ажойиб вазиятлар бўлди. Шунга қарамай, улардан фойдалана олмадик.
Руй Витория, «Бенфика» бош мураббийи
Изоҳ (0)