Америкалик талаба полициячиларга маст эмаслигини исботлаш учун жонглёрлик қилди. Бу ҳақда «Nbc4i.com» хабар бермоқда. Арканзас марказий университети талабаси Блейк Пакетт 3 март, жума куни автоуловда кутубхонадан қайтаётган эди.
Машинанинг стоп-сигнал фараси сингани учун талаба одатдагидан секинроқ ҳайдашга қарор қилди. Ўсмирнинг эҳтиёткорлиги полиция эътиборини тортди ва ҳайдовчини маст ҳолатда эканини тахмин қилиб, уни текшириш учун тўхтатди.
Пакетт автомобилдан чиққанида полициячилардан бири унинг чўнтагида нима бор экани билан қизиқди.
Бу ғалати эшитилиши мумкин, аммо мен афсунгарман. Чўнтагимда афсунгарликка оид буюмлар бор.Шундан сўнг талаба жонглёрлик қила олишини, машинанинг рақами буюртмага асосан JUGGLER (жонглёр) ёзуви билан қилдирганини маълум қилди. Йигитча автомобилнинг орқа ўриндиғидан учта чўқмоқни олиб, ҳуқуқ-тартибот ходимларига ўз маҳоратини намойиш қилди.Блейк Пакетт, талаба
Талабанинг хатти-ҳаракатлари полициячиларни ҳайдовчи маст эмаслигига ишонтирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)