Дунё рангларга тўла. Улар табиий бўладими, сунъий бўладими, атроф-муҳит билан ҳамоҳангликда бетакрор манзаралар яратишга қодир. Voyagerloin нашри дунёнинг турли нуқталаридаги ранглар жилоси акс этган фотожамланмани тақдим этди.
Бурано даҳаси, Венеция, Италия
Венецияда жойлашган даҳа ранг-баранг уйларга бой.Кольза гуллари даласи, Юньнань, Хитой
Дала баҳор бошланиши билан гуллаган кользалар билан қопланади.Чинкве-Терре (Бешта қишлоқ), Италия
Тик қоялар ёнбағрида қурилган бешта қишлоқ етиб бориш қийин жойлардан бири ҳисобланади.Dendy Street Beach, Мельбурн, Австралия
Колониялаштириш даврида қурилган пляж кабиналари бир-бирини такрорламас 82 усулда бўялган.Дубайдаги мўъжизалар боғи
45 миллион гулга эга боғ дунёдаги энг катта табиий гуллар боғи ҳисобланади.Кёкенхоф боғи, Лиссе, Нидерландия
Боғга март ойидан май ойигача ташриф буюриб, 32 гектар майдондаги 7 миллион лоланинг гўзаллигидан баҳра олиш мумкин.Кулусук ороли, Гренландия
Гренландиянинг жануби-шарқидаги кичик оролдаги барча уйлар ёғочдан қурилган ва томлари ёрқин ранглар билан бўялган.Лаванда далалари, Прованс, Франция
Лаванда Повансда XIV асрдан буён етиштирилади. Бинафшаранг йўлаклар баҳорнинг охирида ўз гўзаллигини намоён қила бошлайди.Лола далалари, Нидерландия
Нидерландия бир йилда етиштириладиган уч миллиард лола билан дунёда биринчи ўринда туради.Минакши ибодатхонаси, Мадурай, Ҳиндистон
Зиёратчилар энг кўп ташриф буюрадиган муқаддас жойлардан бири бўлган ибодатхонада никоҳ маросимлари ва ибодатлар бўлиб ўтади.Сен-Жан шаҳри, Нюфаундленд (Янги ер), Канада
Биринчи инглиз колонияси сифатида эътироф этилган шаҳрнинг катта қисми тарихий ёдгорлик мақомига эга.Тира ороли, Греция
Эгей денгизида жойлашган оролдаги уйлар оқ, томлар ва гумбазлар эса кўк рангда. Орол қуёш ботишини томоша қилиш учун мақбул жой сифатида машҳур.Селангор штати, Малайзия
Дарахтларнинг шохлари бутун йил давомида ранг-баранг чироқлар жилоси билан безаниб туради.Гуллар водийси, Уттаракханд, Ҳиндистон
Етиб бориш жуда қийинлиги сабабли водий ўзининг табиий гўзаллигини сақлаб туради. Водийда гулларнинг 500 дан ортиқ тури ўсади.Гуанахуато шаҳри, Гуанахуато, Мексика
Мексиканинг рангларга бой шаҳри ўзининг кулолчилиги билан машҳур. Шаҳар 1988 йилда ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.Ҳиллиэр кўли, Мидл-Айленд ороли, Австралия
Кўлнинг ёрқин пушти ранги фан томонидан аниқ тушунтириб берилмаган. Бироқ кўлда қизил пигментли бактерия борлиги тахмин қилинади.Шолизорлар, Гулин Лонгжи, Хитой
Ҳосил йиғимидан олдин яшил шолизорлар сариқ тусга киради.Валпараисо шаҳри, Чили
Дунёнинг рангларга энг бой шаҳарларидан бири кичик «Сан-Франциско» деб ҳам аталади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)