Япония Ўзбекистонда саккизта ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун 551,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағини ажратди, деб ёзади «Газета.uz».
Грант-шартномаларни имзолаш маросими 7 март куни Тошкентда бўлиб ўтди.
Япония элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга текин ёрдам кўрсатиш дастури бўйича грантлар Тошкент вилояти онкологик диспансери, Тошкент 3-рақамли болалар клиник шифохонаси ва Наманган вилояти онкологик марказига берилмоқда. Мазкур муассасалар тиббиёт жиҳозлари билан таъминланади.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 40-мактаб, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги 8-мактаб, шу тумандаги 2-сонли мактабгача таълим муассасаси, шунингдек, Жиззах ва Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманларидаги кўзи ожиз ва яхши кўрмайдиган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқув қуроллари учун маблағни қўлга киритади.
Изоҳ (0)