Россиянинг Саратов шаҳрида полиция ходимлари 8 март байрами муносабати билан нотаниш аёлларга гуллар совға қилиш учун уларни ўғирлаганликда гумонланаётган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Гуллар дўконида ишлайдиган аёл номаълум кимсалар савдо павильони ойнасини бузиб, 25 та оқ ва 25 та қизил атиргул ўғирлангани ҳақида полицияга маълум қилди. Ўғирланган гуллар нархи 3 000 рублни (50 доллар атрофида) ташкил этди.
Хабарда қайд этилишича, гумонланувчи хизмат-қидирув ити ёрдамида қўлга олинди. У муқаддам судланган бўлиб чиқди ва ўз айбини тан олди.
Қўлга олинган эркак 50 та атиргулни кўчада учратган нотаниш аёлларга совға қилганини айтди. Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Россия ИИВнинг Саратов вилояти бўйича бошқармаси
Изоҳ (0)