Шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи Артём Горбунов 2 март куни Пальмира ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг ҳужумини қайтариш давомида россиялик ҳарбий маслаҳатчилар жойлашган Сурия қўшинлари позициясида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шартнома асосидаги ҳарбий хизмат оддий аскари Артём Горбунов Сурия Араб Республикасида россиялик ҳарбий маслаҳатчиларни қўриқлаш вазифасини бажараётган эди. Горбунов 2 март куни Пальмира ҳудудида ИШИД гуруҳи жангариларининг россиялик ҳарбий маслаҳатчилар жойлашган Сурия қўшинлари позициясини ёриб киришга уринишини қайтариш чоғида ҳалок бўлди», — дейилади ҳарбий бошқарма хабарида.
Хабарда, шунингдек, оддий аскар Горбунов қўмондонлик томонидан вафотидан сўнг давлат мукофоти билан тақдирлаш учун тақдим этилганлиги таъкидланади.
Изоҳ (0)