ИШИД террорчилик гуруҳи етакчилари жангариларга зудлик билан Мосулни тарк этиш ва ИШИД назорати остидаги Раккага йўл олишни буюрди. Бу ҳақда «Ас-Сумария» телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, Раккада жойлашган ИШИД раҳбарияти «халифалик армияси» — террорчиларнинг Мосулдаги дала қўмондонлигига шаҳарни тарк этиш, штаб-квартираларни йўқ қилиб, жангариларни сафарбар қилиш ва имкон борича тезроқ Сурияга қараб ҳаракатланиш ҳақида буйруқ берди.ИШИДнинг Ироқдаги «пойтахти» ҳисобланган Мосулни озод қилиш бўйича кампания 2016 йилнинг 17 октябрида бошланган эди. Январь охирида Шарқий Мосул ҳукумат назорати остига ўтди, 19 февраль куни эса бош вазир Ҳайдар ал-Ободий Ғарбий Мосулга ҳужум бошлашга рухсат берди.
Изоҳ (0)