Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Коми АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги президент — демократ Барак Обамани ўтган йилги сайловлар олдидан республикачининг телефон орқали суҳбатларини эшитишда айблагандан сўнг истеъфога чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда 6 март, душанба куни CNN телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телекомпания манбасининг маълум қилишича, Коми қарама-қаршилик юзага келиши ва президент томонидан ишдан бўшатилиши мумкинлигидан хабардор, бироқ бундан ташвишланаётгани йўқ.
Аввалроқ Оқ уй катта маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй Fox News телеканалига берган интервьюсида ФҚБ директоридан бу масаладаги унга маълум барча маълумотларни ошкор этишни талаб қилди.
Конуэйнинг сўзларига қараганда, Трамп тўлиқроқ разведка маълумотларига эга эканлиги туфайли суҳбатларни эшитиш бўйича маълумотни олган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг аввалги раҳбари Барак Обамани унинг Нью-Йоркдаги телефонини ноқонуний равишда эшитиб турганликда айблаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)