Наврўз ҳамда Мартеница байрамлари муносабати билан «Ўзбекистон—Болгария» дўстлик жамиятида маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Унда Болгариянинг муваққат ишлар вакили Г.Проданов, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши раиси М.Ҳожиматов ва бошқалар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатлари, саноат, транспорт коммуникациялари, туризм, маданият каби соҳалардаги самарали ҳамкорлик хусусида сўзлади.
Бугунги таркибий ўзгаришлар ва ишбилармонлик муҳити Ўзбекистоннинг янада тараққий этишида муҳим омил бўлаётгани, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Таъкидланганидек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик изчил давом этмоқда.
Тадбирда икки халқнинг миллий куй-қўшиқлари янграб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!