Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 16 февралдаги буйруғи билан барча дорихоналарда бўлиши мажбурий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Рўйхатдан 34 номдаги дори воситалари чиқариб ташланди, 10 номдаги дорилар эса рўйхатдаги бошқа дори воситалари ўрнини босувчи дори воситалари сифатида кўрсатилди.
Дастлабки рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Ҳужжат 2017 йил 13 мартдан кучга киради.