• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз бахт улашамиз»: Murad Buildings 2017 йилда бизга қандай сюрпризларни тайёрламоқда?

    1 мартдан 3 мартгача пойтахтда энг йирик халқаро кўргазма — UzBuild 2017 бўлиб ўтмоқда. Ўзэкспомарказда қад ростлаган кўплаб кўргазма стендлари орасида ампир услубида яратилган икки қаватли ижод намунаси ажралиб турибди. Уни ҳатто стенд деб аташ ҳам қийин — бу ҳақиқий қаср, қурилиш маҳоратининг кичик ҳажмдаги шоҳасари.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аммо Murad Buildings қурилиш компаниясидан бошқа нарсани кутмагандик ҳам: бир неча йиллик фаолияти давомида компания айнан ўзининг нафис услуби, ўзгармас сифати ва қуриш тезлигининг юқорилиги шарофати билан танилди.

    «Дарё» мухбири 2017 йилда режалаштирилаётган объектлар бўйлаб «экскурсия»да бўлиб қайтди, уни компания эгаси ва бош илҳомчиси Мурод Назаров олиб борди.

    «Муфарраҳ» мажмуаси

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кириб келган йилда қуриш режалаштирилган биринчи мажмуа — «Муфарраҳ». Тошкентнинг қоқ маркази (Ц4)да жойлашадиган мажмуада оддийлик ва нафислик мужассамлашган. Ушбу нафис мажмуани асосчи ўз онасига бағишлаган.

    Саккиз қаватли бинонинг биринчи қаватида икки поғонали хонадонлар жойлашади, саккизинчи қаватда эса витраж деразалар туфайли шаҳарнинг гўзал манзараси намоён бўлади. Компаниянинг бошқа мажмуалари каби, «Муфарраҳ» ҳам болалар майдончаси, автомобиллар тураргоҳи ва кўкаламзор ҳудудга эга бўлади.

    «Felicità»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўргазмада тақдим этилган кейинги лойиҳа бизни бир қарашдаёқ ҳайратда қолдирди. «Felicità» турар-жой мажмуаси Европанинг салобатли готик саройларини эслатувчи классик итальянча услубда қурилади. Мурод Назаровнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳани яратишда унга Прагадаги «Париж» меҳмонхонасининг ажойиб биноси илҳом бағишлаган.

    Уйнинг биринчи қавати хизмат кўрсатиш сектори: кафе, ресторанлар, спорт заллари, дўконлар, гўзаллик салонлари учун ажратилган. Шаҳарнинг юрагида, гавжум кўчада (Абдулла Қаҳҳор кўчасида) жойлашадиган ушбу уй фаол ҳаёт тарзини афзал кўрувчи замонавий одамлар учун аъло танлов бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, айнан шу беш қаватли бинодаги хонадонларнинг 70 фоизи аллақачон сотиб олинган, ваҳоланки, бинонинг ҳали пойдевори ҳам қурилмаган. Бу, шубҳасиз, истеъмолчилар ҳақли равишда компанияга билдираётган катта ишончдан дарак беради.

    «Дўстлар»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Барча учта мажмуа орасида «Дўстлар» футуризм руҳида яратилган. Бу фантастик фильмлардаги «келажак уйи»ни эслатувчи инновацион иншоот. Бино фасадида кўкаламзор элементлари ишлатилган, бу шаҳарнинг ажойиб манзарасига қараган катта деразалар билан қизиқарли контрастни юзага келтиради.

    Саккиз қаватли иморат ривожланган инфратузилмали марказий туманда, Мустақиллик майдонидан икки қадам нарида жойлашади. Қолаверса, 64 та хонадонда яшовчиларнинг барчаси бино томида ташкил қилинган фитнес-марказда шуғулланаётиб, майдон манзарасидан баҳраманд бўлиши мумкин.

    Murad Buildings компанияси коллективи. Фото: «Дарё»

    Murad Buildings компанияси коллективи. Фото: «Дарё»

    Шунингдек, кўргазмада виртуал реаллик галереясида компаниянинг бўлғуси лойиҳаларини виртуал реалликда томоша қилиш мумкин бўлди.

    Виртуал реаллик галереяси. Фото: «Дарё»

    Виртуал реаллик галереяси. Фото: «Дарё»

    Виртуал реаллик галереяси. Фото: «Дарё»

    Виртуал реаллик галереяси. Фото: «Дарё»

    Компаниянинг яқин бир йил учун мўлжалланган режалари орасида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ўрин эгаллаган. Сир эмаски, Murad Buildings ижтимоий масъул иморат солувчи бўлиб, ҳар йили жамоатчилик учун аҳамиятли бўлган у ёки бу лойиҳаларни амалга оширади, чунончи, жамоатчилик тренажёрларини ташкил қилади, қушлар учун инлар қуради. Компаниянинг ҳаракатлари билан хайрия асосида Шарқшунослик институти қаватларидан бири, шунингдек, шаҳар болалар боғчаларидан биридаги хона таъмирланди.

    Компаниянинг «Биз бахт улашамиз» деган шиори шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас. Murad Buildings уй қурмайди — улар яшаш ёқимли ва қулай бўлган пухта ўйланган, чиройли, сифатли мажмуаларни барпо қилади.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    03.03.2017, 10:55   Изоҳ (0)   22048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Super Elixir — табиат кучи  ва саломатлигингиз кафолати

    03.03.2017, 10:17

    Илк бор Pinngle халқаро мессенжерида ўзбек стикерлари!

    03.03.2017, 10:01

    Click терминаллар ўрнини босувчи хизматни таклиф қилди

    03.03.2017, 09:03

    Чилонзорда ва Олой бозори яқинида юз берган ёнғинлар сабаблари маълум қилинди

    03.03.2017, 08:50

    Ўзбекистоннинг 23 туманида шафран плантациялари ташкил этилади

    02.03.2017, 23:50

    Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирини фоҳишахонага айлантирганлар жазоланди

    02.03.2017, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.