1 мартдан 3 мартгача пойтахтда энг йирик халқаро кўргазма — UzBuild 2017 бўлиб ўтмоқда. Ўзэкспомарказда қад ростлаган кўплаб кўргазма стендлари орасида ампир услубида яратилган икки қаватли ижод намунаси ажралиб турибди. Уни ҳатто стенд деб аташ ҳам қийин — бу ҳақиқий қаср, қурилиш маҳоратининг кичик ҳажмдаги шоҳасари.
Аммо Murad Buildings қурилиш компаниясидан бошқа нарсани кутмагандик ҳам: бир неча йиллик фаолияти давомида компания айнан ўзининг нафис услуби, ўзгармас сифати ва қуриш тезлигининг юқорилиги шарофати билан танилди.
«Дарё» мухбири 2017 йилда режалаштирилаётган объектлар бўйлаб «экскурсия»да бўлиб қайтди, уни компания эгаси ва бош илҳомчиси Мурод Назаров олиб борди.«Муфарраҳ» мажмуаси
Кириб келган йилда қуриш режалаштирилган биринчи мажмуа — «Муфарраҳ». Тошкентнинг қоқ маркази (Ц4)да жойлашадиган мажмуада оддийлик ва нафислик мужассамлашган. Ушбу нафис мажмуани асосчи ўз онасига бағишлаган.
Саккиз қаватли бинонинг биринчи қаватида икки поғонали хонадонлар жойлашади, саккизинчи қаватда эса витраж деразалар туфайли шаҳарнинг гўзал манзараси намоён бўлади. Компаниянинг бошқа мажмуалари каби, «Муфарраҳ» ҳам болалар майдончаси, автомобиллар тураргоҳи ва кўкаламзор ҳудудга эга бўлади.«Felicità»
Кўргазмада тақдим этилган кейинги лойиҳа бизни бир қарашдаёқ ҳайратда қолдирди. «Felicità» турар-жой мажмуаси Европанинг салобатли готик саройларини эслатувчи классик итальянча услубда қурилади. Мурод Назаровнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳани яратишда унга Прагадаги «Париж» меҳмонхонасининг ажойиб биноси илҳом бағишлаган.
Уйнинг биринчи қавати хизмат кўрсатиш сектори: кафе, ресторанлар, спорт заллари, дўконлар, гўзаллик салонлари учун ажратилган. Шаҳарнинг юрагида, гавжум кўчада (Абдулла Қаҳҳор кўчасида) жойлашадиган ушбу уй фаол ҳаёт тарзини афзал кўрувчи замонавий одамлар учун аъло танлов бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, айнан шу беш қаватли бинодаги хонадонларнинг 70 фоизи аллақачон сотиб олинган, ваҳоланки, бинонинг ҳали пойдевори ҳам қурилмаган. Бу, шубҳасиз, истеъмолчилар ҳақли равишда компанияга билдираётган катта ишончдан дарак беради.«Дўстлар»
Барча учта мажмуа орасида «Дўстлар» футуризм руҳида яратилган. Бу фантастик фильмлардаги «келажак уйи»ни эслатувчи инновацион иншоот. Бино фасадида кўкаламзор элементлари ишлатилган, бу шаҳарнинг ажойиб манзарасига қараган катта деразалар билан қизиқарли контрастни юзага келтиради.
Саккиз қаватли иморат ривожланган инфратузилмали марказий туманда, Мустақиллик майдонидан икки қадам нарида жойлашади. Қолаверса, 64 та хонадонда яшовчиларнинг барчаси бино томида ташкил қилинган фитнес-марказда шуғулланаётиб, майдон манзарасидан баҳраманд бўлиши мумкин.
Шунингдек, кўргазмада виртуал реаллик галереясида компаниянинг бўлғуси лойиҳаларини виртуал реалликда томоша қилиш мумкин бўлди.
Компаниянинг яқин бир йил учун мўлжалланган режалари орасида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ўрин эгаллаган. Сир эмаски, Murad Buildings ижтимоий масъул иморат солувчи бўлиб, ҳар йили жамоатчилик учун аҳамиятли бўлган у ёки бу лойиҳаларни амалга оширади, чунончи, жамоатчилик тренажёрларини ташкил қилади, қушлар учун инлар қуради. Компаниянинг ҳаракатлари билан хайрия асосида Шарқшунослик институти қаватларидан бири, шунингдек, шаҳар болалар боғчаларидан биридаги хона таъмирланди.
Компаниянинг «Биз бахт улашамиз» деган шиори шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас. Murad Buildings уй қурмайди — улар яшаш ёқимли ва қулай бўлган пухта ўйланган, чиройли, сифатли мажмуаларни барпо қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида