Қалбаки дизайнерлик либослари ва юзлаб жуфт пойафзал Абу-Дабидаги кам таъминланган оилаларга тарқатилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Оилаларга тонналаб сохта косметика, электроника ва тамаки маҳсулотлари қатори мусодара этилган жами 885 либос ва 780 жуфт пойафзал берилди.
Мусодара этилган қалбаки маҳсулотларнинг умумий қиймати 22,4 миллион дирҳамни (6 миллион доллар атрофида) ташкил этди.
Мазкур маҳсулотлар ўтган йил давомида уюштирилган 60 рейд давомида мусодара этилди. Уларнинг аксарияти йўқ қилинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!