Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов 28 февраль куни Жанубий Корея элчиси Квон Ён Уни қабул қилди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида икки мамлакат парламент аъзоларининг давлатлараро ҳамкорликни ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётганлиги таъкидланди.
Маълумот ўрнида, жорий йил икки мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда ўзгача ва муҳим йилдир. Жумладан, шу йил Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлади. Шунингдек, корейс халқи вакилларининг Ўзбекистонда истиқомат қилаётганининг 80 йиллиги ҳам кенг нишонланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)