Ўзбекистон Олий лигасида тўп сурувчи «Қўқон—1912» клуби ўз логотипини ўзгартирди, деб ёзди «Championat.asia». Унда ҳам эскисида бўлгани каби Худоёрхон ўрдаси асл ҳолида акс этган. Фарқи, бу сафар ўрдага олиб кирувчи йўлак ҳам ундан жой олган.
Логотипни ким ишлагани ва унга қанча вақт кетказгани аниқ эмас. Логотип Paint’да ишланганми ёки бошқа дастурда очиқланмаган. Унга қанча маблағ сарф этилгани ҳам номаълум.
Бунга қадар жамоа логотипи сариқ рангда акс этган бўлса, энди у анчагина кўкарган. Шунингдек, Пеле даврида ўйналган тўплар унда кўриниш берган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда футбол илк бор 1912 йил Қўқонда ўйналган бўлиб, жамоа ҳам шундан келиб чиқиб «Қўқон—1912» деб юритилади.
Худоёрхон ўрдаси 1863-1873 йилларда барпо этилган. У Қўқон хони Худоёрхон учун атаб қурилган. Хонлик даврида футбол ўйини катта эҳтимол билан ўйналмаган.
Изоҳ (0)